Президент қарорига мувофиқ,давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолашдан ўтказиш белгиланган.
Агентлик томонидан коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тасдиқланиб, “e-anticor.uz” электрон платформасида баҳолашни амалга ошириш учун янги модул яратилди.
Жорий йил давлат ташкилотлари фаолиятидаги 5 мингдан ортиқ функцияда коррупциявий хавфлар «юқори», «ўрта» ва «паст» даражаларда баҳоланди ва Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилди.
Коррупциявий хавфлар қанчалик тўғри ва холис баҳоланганлиги ҳақида сизнинг ҳам фикрингиз, таклифларингиз муҳим.
Мулоҳазаларингизни ушбу ҳавола орқали 2025 йил 16 апрель санасига қадар юборишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида: Агентлик ва жамоатчилик таклифлари асосида ҳар бир давлат ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури шакллантирилиб, биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади. Дастурдан ўрин олган чоралар йил якунига қадар амалга оширилади.