Тизим тест режимида ишламоқда

Давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашда иштирок этинг!

Давлат раҳбарининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг март-апрель ойларида “E-anticor.uz” электрон платформасида давлат ташкилотлар томонидан ўз фаолиятидаги функцияларда коррупциявий хавфларни аниқлаш ишлари амалга оширилди.

Унга кўра, 7 мингдан ортиқ функцияларда коррупциявий хавфлар «юқори», «ўрта» ва «паст» даражаларда баҳоланди ва Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси (Реестр лойиҳаси) шакллантирилди.

Реестр лойиҳаси Агентлик томонидан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун «Э-антикоррупция» электрон тизимига жойлаштирилди.

Кенг жамоатчилик ушбу ҳавола орқали давлат ташкилотлари томонидан функциялардаги коррупциявий хавфлар қай даражада холис баҳоланганлиги, қанчалик самарали ва манзилли чоралар белгиланганлиги юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн режимда юбориш имконига эга.

Агентлик ва жамоатчилик томонидан берилган таклифлар асосида давлат ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурлари шакллантирилиб, давлат ташкилоти биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади ва йил якунига қадар белгиланган чоралар амалга оширилади.


Агарда сиз коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг «Call-маркази» – 1253 ёки eanticor.uz электрон платформаси орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати