Тизим тест режимида ишламоқда

Тизим ҳақида

“Е-антикоррупция” очиқ портали бу Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички электрон ресурсларидан долзарб маълумотларни тўплашга қаратилган ахборот ресурсидир. Бу ерда сиз 2022 йилдан бери динамикада коррупцияга қарши ишларнинг самарадорлигини йиллик рейтинг натижалари, шунингдек ҳар йили янгиланадиган давлат идоралари ва ташкилотларининг коррупцияга мойил бўлган муносабатлар ва лавозимлар реестри билан танишишингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу манбанинг мақсади фуқаролар ва аҳолининг турли тоифалари, шу жумладан мактаб ўқувчилари, университет талабалари, давлат хизматчилари ва коррупцияга қарши комплаенс-назорат соҳасидаги мутахассисларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишдир. Бу ерда сиз коррупцияга қарши кураш соҳасидаги норматив- ҳуқуқий ҳужжат ва стандартлар, ахлоқий хулқ-атворнинг юқори стандартлари, манфаатлар тўқнашуви тушунчалари, коррупцияга қарши механизмлар ва коррупцияга қарши курашнинг бошқа муҳим жиҳатлари билан танишишингиз мумкин.

Шу билан бирга, тизим тегишли ҳаволани босиш орқали Агентликни коррупция фактлари тўғрисида хабардор қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари, порталда Сиз давлат идоралари ва ташкилотларида коррупцияга қарши комплаенс-назоратга масъул мутахассислар, шунингдек уларнинг коррупция тўғрисида тўғридан-тўғри ушбу ташкилотларга хабар бериш учун алоқа каналлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган харитани топасиз.

Ҳозирда Платформанинг мазмуни долзарб маълумотлар билан тўлдириш ишлари олиб борилмоқда.Тизим тест режимида ишламоқда.