# | Функцияга оид мунособат | Funksiyaning korrupsiyaviy xavf-xatarga moyillik darajasi | Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари | Масъул идора | Изоҳлар |
---|---|---|---|---|---|
376 | Жисмоний ва юридик шахсларнинг вазирликка келиб тушган электрон ва ёзма мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, консуллик-ҳуқуқий характердаги масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишда иштирок этиш | Ўрта | мазкур масалаларга оид даврий ҳисоботларни ўрганиб чиқиш, ходимларни ўқитиб бориш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
377 | “Call-center”га Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидан, шунингдек хориждан келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, мурожаат этувчилар билан консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлашув ўтказиш | Ўрта | электрон хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириб бориш, ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
378 | Республиканинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг маданий, илмий ва маънавий меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этишга қаратилган ватандошлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ишларни умумий мувофиқлаштиришни амалга ошириш | Ўрта | бир неча мутасадди давлат ташкилотлари билан яқиндан ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
379 | Ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва улар билан ҳамкорлик қилишда давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг ишини мувофиқлаштириш, бу борадаги давлат дастурлари ва режаларини амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш | Ўрта | Идоравий ҳамкорликни муҳокама этиш ва иш фаолиятига янги технологияларни татбиқ этиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
380 | Ватандошларнинг Ўзбекистон ҳудудида касбий фаолият билан шуғулланиши учун қулай ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритиш | Ўрта | Таклифларни коллегиал тарзда ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс оқибатларини атрофлича кўриб чиқиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
381 | Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ ватандошлар истиқомат қилаётган мамлакатдаги ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ҳамда уларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш | Ўрта | Масъул идоралар ўртасида ватандошлар билан ишлаш мехнизмлари ва аниқ хизмат вазифаларининг тақисмотини қилиш зарур | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
382 | Марказий Осиёда қулай сиёсий муҳитни яратиш, ўзаро боғлиқлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича фаол минтақавий сиёсатни амалга оширишга кўмаклашиi | Ўрта | ходимларнинг билим ва кникмаларини ошириб бориш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
383 | Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ва стратегик шерикликни кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий стратегиясини янада ривожлантириш, халқаро шартномаларнинг амалга оширилишини таъминлаш ва Ўзбекистоннинг минтақадаги ҳар бир мамлакат билан ҳамкорлигининг шартнома-ҳуқуқ базасини кенгайтириш бўйича асослантирган таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш | Ўрта | икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани доимий равишда хатловдан ўтказиб туриш ва такомиллаштиришга оид аниқ таклифлар ишлаб чиқиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
384 | Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идораларига минтақадаги қўшни давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, хавфсизлик, фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар, транспорт ва коммуникациялар, фан, таълим, маданият, спорт ва туризм соҳаларида Ўзбекистон манфаатларига жавоб берадиган ҳамкорликни илгари суриш бўйича юклатилган вазифаларни бажариш ва ушбу йўналишдаги фаолиятни олиб бориш жараёнида кўмаклашиш | Ўрта | Топшириқлар ижроси юзасидан идоралараро маслаҳатлашувлар ва йиғилишларни ўтказиб туриш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
385 | Умумминтақавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш, давлатлар, ҳукуматлар раҳбарлари ва бошқа юқори мансабдор шахслар ташрифлари, ушбу йўналишдаги бошқа сиёсий муҳим халқаро тадбирларни ахборот ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш чораларини кўриш | Ўрта | турли даражадаги давлат ва сиёсий тадбирларни ўтказиш умумий қонун-қоида ва тамойилларини акс эттирувчи янги ҳужжат | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
386 | Давлатлар, ҳукуматлар раҳбарлари ва бошқа юқори мансабдор шахслар ташрифларини, масъуллик юклатилган йўналиш бўйича сиёсий жиҳатдан муҳим бошқа халқаро тадбирларни ахборот ва ташкилий томондан таъминлаш чораларини кўриш | Ўрта | турли даражадаги тадбирларни ўтказиш мақсадида хизмат доирасидаги ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш тартибини ишлаб чиқиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
387 | Хорижий мамлакатлар билан икки томонлама муносабатлар кун тартибини фаоллаштириш, хусусан, икки ва кўп томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ва хавфсизлик соҳасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг ўзаро қизиқиш уйғотадиган халқаро ва минтақавий масалалар бўйича позицияларини муҳокама қилиш мақсадида мунтазам ташқи ишлар вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш | Ўрта | халқаро тадбирларнинг кун тартибини шакллантириш ва хизмат материалларини тайёрлан қоидаларини кўриб чиқиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
388 | Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳудудлараро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, жумладан, шаҳарлар ва ҳудудлар билан шериклик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш | Ўрта | хорижий ҳамкорларни излаш ва муносибларини саралаш бўйича тавсиявий критерийлар зарур | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
389 | Ўзбекистон Республикасининг миллий маданий марказлари ва дўстлик жамиятларининг хорижий мамлакатлардаги ўхшаш ташкилотлар билан алоқалар ўрнатиши, шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан доимий мулоқотда бўлишига кўмаклашиш | Ўрта | Ватандошлар фаолиятига оид марказлар ва алоҳида шахслар бўйича маълумот базасини шакллантириб бориш ва ундан фойдаланиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
390 | Халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш, ташқи сиёсий йўлни амалга ошириш, халқаро ташкилотлар ва уларнинг органлари доирасида миллий манфаатларни таъминлаш ва Ўзбекистон Республикасининг позициясини ҳимоя қилиш | Ўрта | Раҳбар ходимларнинг сиёсий ва касбий тайёргарлигини ташкил этиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
391 | Ўзбекистон Республикасининг замонавий таҳдид ва таҳдидларга қарши курашиш, шунингдек, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик борасидаги умумий глобал мақсадларга эришишга қаратилган ташқи сиёсий ташаббусларини илгари суриш ва амалга ошириш | Ўрта | ходимларни турли ахборот манбалари билан ишлаш бўйича касбий тайёрлаш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
392 | Вазирлик ва идораларнинг халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштирокини, шунингдек, уларнинг халқаро ташкилотлар ҳужжатлари ва қарорларини, халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш | Ўрта | идоралараро назорат тизими орқали масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
393 | Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларига хорижий мамлакатларнинг етакчи компаниялари ва ташкилотлари орасидан бизнес ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатишда ёрдам бериш | Ўрта | иқтисодий дипломатия соҳасида ходимларни ўқитиб бориш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
394 | Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган йирик иқтисодий ва инвестициявий форумлар, конференциялар, кўргазма ва ярмаркаларга хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий вакилларини, халқаро экспертларни ва ишбилармон доиралар вакилларини жалб этишга кўмаклашиш ва ушбу жараёнда фаол иштирок этиш | Ўрта | хорижий ҳамкорларни тўлақонли ўрганиш ва комплекс баҳо бериш тамойиллари бўйича ҳужжат зарур | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
395 | Белгиланган малака талабларига жавоб берадиган мутахассислар орасидан Вазирлик тизимидаги раҳбарлик, дипломатик, маъмурий-техник лавозимлар учун кадрлар захирасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш | Ўрта | очиқ танлов ва коллегиал қарор қабул қилиш механизмларини амалга ошириш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
396 | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда республиканинг бошқа етакчи олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан иқтидорли ва ҳар томонлама етук номзодларни мунтазам мониторинг қилиш ва аниқлаш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш ва уларни кейинчалик Вазирлик тизимига ишга жойлаштириш учун талабалар ўртасида танлов имтиҳонларини ташкил этиш | Ўрта | ЖИДУда очиқ танлов имтиҳонларини ташкил этиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
397 | Дипломатик хизмат органлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларини узоқ муддатли хорижий хизмат сафарларига юбориш учун танлаш, ҳар томонлама кўриб чиқиш, комплекс касбий тайёрлаш ва чиқишни расмийлаштиришни амалга ошириш | Ўрта | Коллегиал қарорларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат механизмини йўлга қўйиш | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
398 | Вазирлик тизими ходимларининг касб малакаси даражасини доимий мониторинг қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларида тизимли равишда амалий амалиёт ўташини ташкил этиш | Ўрта | Ходимларни касбий тайёргарлигини таъминлаш, ТИВ тизимида амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш тартиб-қоидалари қайта кўриб чиқилиши ва қабул қилиниши зарур | O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
399 | Belgilangan tartibda asosiy xizmatchilar lavozimlari va ishchi kasblarining klassifikatorini, tarmoqlararo xarakterga ega bo‘lgan alohida lavozimlar va kasblar bo‘yicha kasbiy-malakaviy tasniflarni ishlab chiqadi; | Ўрта | 1.Raqamlashtirishni maksimalga yetkazish va shaffoflikni oshirish | Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi | Изоҳлар: 0 та |
400 | Xizmatchilar lavozimlari va ishchi kasblarining tasdiqlangan Klassifikatorida ko‘rsatilgan ishchi kasblari va xizmatchilar lavozimlari nomlarining ilgari normativ-huquqiy va boshqa hujjatlarda ishlatilgan kasblar va lavozimlarga aynanligini va mutanosibligini belgilaydi; | Ўрта | 1.Profilaktik suhbat o'tkazish; 2. Raqamlashtirish ulushini yanada oshirish; | Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi | Изоҳлар: 0 та |